Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда объектларнинг санитария-гигиена шароитларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи бўлди

Зоминда объектларнинг санитария-гигиена шароитларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи бўлди

25 август 2022 йил
228
0

Ҳозирда туризм намойиши объектларидаги санитария-гигиена шароитларни яхшилаш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, маҳаллий аҳоли ва туристлар учун зарур санитария-гигиена шарт-шароитларини яратиш орқали ҳудуднинг туристик салоҳияти ва жозибадорлигини янада ошириш энг муҳим масъулиятли вазифалардан бири эканлиги барчамизга маълум.

Шу мақсадда бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 203-Ф-сонли Фармойиши ижроси доирасида Республика ишчи гуруҳи Зомин туманида бўлди.

Ишчи гуруҳнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад, барча туризм намойиши объектларини уларнинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашмасдан, уларда санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги ҳамда санитария қоидалари ва гигиеник нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича хатлов натижаларини ўрганишдан иборат.

 

 

Шу мақсадда, меҳмонлар дастлаб туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишиб, ушбу объектда санитария-гигиена шохобчалари мавжуд эканлиги, улармнинг белгиланган талаблар даражасида ишлаши, санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар бўйича жихозланганлиги кўриб чиқилди.

Ташриф давомида Ишчи гуруҳ томонидан туман масъулларига зарурий кўрсатмалар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar