Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди

Зоминда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди

15 сентябрь 2022 йил
244
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун Зомин туманидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.

 

 

Туман Халқ таълими бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 200 нафарда нортиқ ўқвчи ёшлар иштирок этди.

Кўтаринки ва курашларга бой тарзда ўтган мусобақада фахрли 3-ўринни 67-сонли умумтаълим мактабининг “Шарқшунос” жамоаси, 2-ўринни 74-сонли умумтаълим мактабининг “Навоий ворислар” жамоаси ва фахрли 1-ўринни 16-сонли умумтаълим мактабининг “Дипломат” жамоаси қўлга киритди.

 

 

 

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар Зомин туман халқ таълими бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar