Зомин тумани Қайирма МФЙ ёшлари таклиф ва мурожаатлари эшитилди
Барча жойларда бўлгани каби, Зомин тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудидаги маҳаллаларда ёшлар билан учрашиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва ташвишларни эшитиш ҳамда ҳал этиш ишлари устувор вазифалардан бирига айланиб улгурган.
Мана шундай натижадор учрашувлардан бири бугун Зомин тумани Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Туман 1-сектор ҳудудидаги Қайирма МФЙ ёшлари билан сектор раҳбарининг учрашувида Зомин тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.в.б. С.Анваров, тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, Қайирма маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирок этди.
Дастлаб, учрашувда туман ҳокими ўринбосари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юритилаётган “Ёшлар дафтари” борасида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш, қуёнчилик, банк кредити олиш, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш, ишга жойлашиш масаласидаги таклиф ва мурожаатлари жойида ўрганилиб тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.