Зоминда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан учрашув бўлиб ўтди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
Мамлакатимизда ҳар йили мазкур санага алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақирилади.
Шу муносабат бугун Зомин тумани ҳокими ўринбосари, оилани қўллаб-қувватлаш ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова томонидан тумандаги Мустақиллик МФЙда хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида туман ҳокими ўринбосари томонидан хотин-қизларга яратилган шароитлар, мавжуд имконият борасида тушунчалар бериб ўтди.
Учрашув сўнгида ўқувчилари томонидан маҳалла фаоллари учун кичик концерт дастури намойиш этилди.