Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Президент таълим муассасалари ҳузуридаги Зомин тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилиш маросими ҳамда интернат фаолияти билан танишилиб пресс тур бўлиб ўтди

Президент таълим муассасалари ҳузуридаги Зомин тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилиш маросими ҳамда интернат фаолияти билан танишилиб пресс тур бўлиб ўтди

15 октябрь 2022 йил
920
0

Куни кеча Зомин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган Президент таълим муассасалари ҳузуридаги Зомин тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Хилола Умарова, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, туман ҳокимлиги вакиллари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги ихтисослашган мактаблар раҳбарлари ва ота-оналар иштирок этди.

Маросимни вилоят ҳокими кириш сўзи билан очиб бериб, Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан ташкил этилган агентлик ва унинг таркибидаги ихтисослаштирилган мактаблар бугун Юртимизда шиддат билан давом этаётган Учинчи уйғониш даври асосини ташкил этувчи асосий ва муҳим кадрлар бўғинини етиштириб беришини таъкидлаб ўтди.

 

Шунингдек, очилиш тадбирида Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Хилола Умарова ҳам сўз олиб, барчани ушбу янги зиё маскани билан табриклади ва ўқувчиларнинг аъло баҳоларда ўқишларида омад тилади.

Шундан сўнг, маросим иштирокчилари ўқув даргоҳида яратилган шароитлар, муассасадаги махсус синф хоналари, ўқув жихозлари, ётоқхона, ошхона, спорт иншоотлари билан яқиндан танишишди. 

 

 

 

 

 

Маълумот ўрнида, мазкур янги билим даргоҳида ушбу ўқув йилидан 5-11-синфлар доирасида  336 нафар энг билимдон ва иқтидорли ўқувчиларни имтихон асосида қабул қилди. Мактаб-интеренатида узоқ масофадан қатновчи ўқувчилар учун 202 ўринли ётоқхона ҳам мавжуд бўлиб, муассасада ўқувчилар бепул овқатлантирилади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar