Зоминда Республика маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Аввалроқ, Республика маънавият ва маърифат кенгашининг “Энг намунали туман” танловида Жиззах вилоятидан Зомин тумани иштирок этаётганлиги ва Республика комиссияси томонидан тумандаги маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш мақсадида Республика комиссияси ташрифи ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Зомин тумани Ёшлар маркази биносида Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган якуний йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, комиссия аъзолари, туман ҳокимлиги вакиллари, тегишли туман ташкилот ва идора раҳбарлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, умумтаълим мактаби директорлари, директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган якуний йиғилишда комиссия томонидан дастлаб 2 кун давомида олиб борилган ўрганиш натижалари, йўл қўйилган камчиликлар, амалга оширилаётган ижобий лойиҳаларга тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, бугунги кунда жамиятимизнинг маънавий-маърифий тарбия ва билимини оширишда маҳалла тизимининг муҳимлиги, умумтаълим мактабларининг асосий бўғин эканлиги, ҳеч бир фуқаро ёки давлат хизматчиси бу борадаги ишлардан ўзини четда деб ҳисобламаслиги лозимлиги бугуннинг долзарб ва муҳим масаласи эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш якунида, иштирокчиларга туман Маданият ижодкорлари ва 12-сонли Мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати