Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ёшлар олимпиадаси: Волейбол бўйича мусобақанинг вилоят босқичида Зомин шарафини қайси жамоа ҳимоя қилиши аниқланди

Ёшлар олимпиадаси: Волейбол бўйича мусобақанинг вилоят босқичида Зомин шарафини қайси жамоа ҳимоя қилиши аниқланди

17 октябрь 2022 йил
109
0

Куни кеча Зоминда маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни санъат, спорт, IT ва китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика миқёсидаги беш босқичдан иборат “Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсум доирасида волейбол мусобақасининг туман босқич беллашувлари бўлиб ўтди.

 

Зомин Спорт мактабида ташкил этилган мусобақада маҳалла, сектор бочқичидан муваффақиятли ўтган маҳалла ёшлар жамоалари ўртасида беллашувлар старт олди.

 

Қизғин ва муросасиз кечсган мусобақада ўғил болалар ўртасида 16-21 ёш тоифасида 1-ўринни Ғ.Ғулом МФЙ, 2-ўринни Обиҳаёт МФЙ ва фахрли 3-ўринни Нурафшон МФЙ ёшлари қўлга киритди.

Шунингдек, қизлар ўртасидаги баҳсларда 16-21 ёш тоифасида 1-ўринни Юксалиш МФЙ, 2-ўринни Бирлик МФЙ ва 3-ўирнни Чилонзор МФЙ қизлари қўлга киритди.

 

 

 

 

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar