Зоминда ДХХ раиси кубоги мусобақасининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида иккинчи маротаба футбол ҳамда мини-футбол бўйича маҳалла ёшлари ўртасида анъана тусига кириб улгурган “Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги” мусобақалари бошланган эди.
Ушбу мусобақанинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари доирасидаги беллашувлар Зомин туманида ҳам кўтаринки руҳда ва қизғин бўлиб ўтди.
25 июнь куни “Ёшлар куни” муносабати билан бўлиб ўтган тантанали байрам дастури давомида мусобақанинг туман босқичида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари туман ҳокимлиги ҳамда туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлими томонидан эсдалик совғалари ҳамда махсус дипломлар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг катта футбол бўйича баҳсларида 1-ўринни Тараққиёт МФЙ, 2-ўринни Истиқлол ҚФЙ, 3-ўринни Халқабод МФЙ ёшлари қўлга киритди.
Мини-футбол бўйича 1-ўринни Ғ.Ғулом МФЙ, 2-ўринни Чилонзор МФЙ, 3-ўринни Боғишамол МФЙ эгаллади.
Бунадан ташқари, тақдирлаш маросимида мусобақалар давомида тенгдошлари орасида ўзининг маҳорати билан ажралиб турган ва мазмунли ўйин кўрсатган 16 нафар ёшлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.