Зомин касб-ҳунар мактабида WorldSkills талаблари асосида мусобақа ташкил этилди
Бугун ёшларнинг замон талабига асосан билим олиши, анъанавий ва замонавий касб-ҳунарнинг етук мутахассиси бўлиб етишишида жойлардаги касб-ҳунар мактабларининг ўрни муҳим.
Жумладан, жорий йилнинг 26 октябрь куни 500 нафардан ортиқ ўқувчи ёшларни ўз бағрига олган Зомин туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқувчи ёшларни танлаган касбларига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда касбий кўникма ва малакасини янада ривожлантириш мақсадида WorldSkills (WorldSkills International – халқаро нотижорат ташкилоти бўлиб, ишчи касблар бўйича халқаро чемпионатлар ўтказиш ҳамда касблар нуфузи ва мақомини, касбий тайёргарлик стандартларини ошириш билан шуғулланади) халқаро талаблар асосида “Касб маҳорати” мусобақаси ўтказилди.
Мактабнинг "Тикувчилик" йўналишидаги 10/21, 11/21, 24/22-гуруҳ ўқувчилари ҳамда “Электромонтёр” йўналишида таҳсил олувчи 22/22-гуруҳлар ўртасида ташкил этилган мусобақада бугунги кунга қадар олган билимларини шартлар асосида намойиш этиб, маҳоратларини орттиришди.