Зоминда касб-ҳунар мактаби битирувчиларига диплом топширилди
Куни кеча Зомин тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 254 нафар битирувчи ўқучиларининг “Диплом топшириш маросими” бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбсари в.в.б. С.Анваров, касб-ҳунар мактаби маъмурияти, ота-оналар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирни сўз олган туман ҳокими ўринбосари С.Анваров коллеж битирувчиларини диплом олишлари муносабати билан табриклаб, уларнинг ўзлари ният қилган олий ўқув юртларида ўқишлари, давлат хизматчисчи сифатида ишлашларини, эгаллаган касб-ҳунарлари бўйича фаолиятларида омад тилади.
Шундан сўнг, битирувчиларга раҳбарият томонидан дипломлар тантанали топширилди, битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг тилаклари изҳор этилди, касб-ҳунар мактабида ўқув йили жараёнида ютуқларга эришган, ўзларининг интизоми ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турган ўқувчилар ҳамда уларга таълим беришда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган фидоий мураббийларга коллежнинг фахрий дипломлари, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати