Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди
Турли коммунал ва бошқа тўловлар, солиқларни ҳисоблашда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганда, чалкашликлар юзага келганда фуқаролар томонидан мурожаатлар йўлланиши табиий ҳол. Ана шундай мурожаатлардан бири фуқаро Р. Эшхўжаев томонидан Зомин туман Адлия бўлимига йўлланди.
Мурожаатда фуқаро Зомин туман Электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз далолатнома тузилиб, ортиқча қарздорлик ҳисобланганидан норози эканлигини баён қилган бўлиб, ушбу мурожаатни ўрганиш натижасида қарздорлик ҳақиқатдан ҳам асоссиз эканлиги аниқланди.
Фуқаро манфаатида туман Электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари томонидан “Луқмонхон бобо боғлари” фермер хўжалигига расмийлаштирилган далолатномани бекор қилиш ҳамда шу далолатномага асосан ҳисобланган 13 миллион 824 минг сўм миқдоридаги зарарни электрон тизимда қайта ҳисоб-китоб қилинишини сўраб тақдимнома киритилди.
Адлия бўлимининг мазкур тақдимномасига асосан ортиқча ҳисобланган қарздорлик олиб ташланди.
Мирзамурод РУСТАМОВ,
туман Адлия бўлими
бош маслаҳатчиси