Зомин тумани Қўштол маҳалла ёшлари муаммолари тингланди
Бугун Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Абдуллаев ва туман Давлат Хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи Қўштол маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашди.
Дастлаб, туман прокураори Х.Абдуллаев туманда, сектор маҳалалаларида ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар, “Ёшлар дафтари” фаолияти, ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар ва имкониятлар ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, учрашув иштирок этган 30 нафар маҳалла ёшларининг ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, субсидия, ижара тўлови каби йўналишлардаги муаммолари эшитилди.
Учрашув давомида ёшларниг шу каби масалалари эшитилиб, бир қанчаси жойида ҳал этилди. Маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)