Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Расмий муносабат: Зомин туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги ишлар тегишли қонунчилик асосида олиб борилиши таъминланади

Расмий муносабат: Зомин туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги ишлар тегишли қонунчилик асосида олиб борилиши таъминланади

29 ноябрь 2022 йил
286
0

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Xudoyberdi Zominiy тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан ижтимоий тармоқларда Зомин туманида “Open byudjet” лойиҳасида ғолиб бўлган ташаббусларга бевосита масъул бўлган туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ташаббусларни лойиҳалаштириш ва уларни амалга оширилишини фақатгина ўзига таниш бўлган лойиҳачи ва қурувчи ташкилотларга бераётганлиги айтиб ўтилган хабар тарқалди.

Жумладан, эълон қилинган материалда ташаббусли бюджет лойиҳасида Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғига олиб борувчи йўл, Бешкуби ҚФЙ Охтихона қишлоғига олиб борувчи йўл ва Истиқлол ҚФЙ Чапрашли қишлоғида ички йўлни асфальт қилиш  бўйича ғолиб бўлган лойиҳаларнинг ҳаммасини битта фирма “Muslimbek stroy” МЧЖ ютиб олганлиги алоҳида айтиб ўтилган.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсум доирасида, юқорида айтиб ўтилган ғолиб ташаббусларни лойиҳалаштиришда ҳам нохолисликка йўл қўйилиб, “Sangzor project invest” ташкилотининг таклифи маъқулланганлиги шубха остига олинган.

Зомин тамани ҳокимлиги Ахборот хизмати Xudoyberdi Zominiy томонидан билдирилган эътироз бўйича ўрганиш олиб борди.

Жумладан, Зомин туманида бўлиб ўтган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг иккинчи мавсумида жами 176 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинган бўлиб, овоз бериш жараёни якунига кўра 2-мавсумда 4 та ташаббус ғолиб деб топилган. Улар қуйидаги ташаббуслар:

  1. Зомин туман Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 2100 метр қисмини асфальт қилиш (4370 та овоз тўплаган);
  2. Зомин туман Бешкуби ҚФЙ Ахтихона қишлоғи олиб борувчи йўлнинг 2000 метр қисмини асфальт қилиш (3576 та овоз тўплаган);
  3. Зомин тумани Гулшан ҚФЙ Гулшан қишлоғи ички кўчаларига ёритиш чироқлари ўрнатиш (1506 та овоз тўплаган);
  4. Зомин туман Истиқлол ҚФЙ Чапарашли қишлоғи ички кўчаларини 2200 метр қисмини асфальт қилиш (1446 та овоз тўплаган).

Шундан сўнг, ғолиб бўлган ташаббуслар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни 57-моддасига асосан (57-моддадан кўчирма – “Давлат харидини танлаш орқали амалга ошириш учун давлат буюртмачисининг ходимлари орасидан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади”) лойиҳалаштириш мақсадида буюртмачи ташкилот (Ободонлаштириш бошқармаси)нинг тегишли ходимларидан иборат комиссия томонидан белгиланган меъёрлар асосан танлов ўтказилиб, иштирокчилар (қурилиш майдони билан танишганлиги, банк ва солиқ идораларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, ташкилот низоми, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар асосида) баҳоланган.

Комиссиянинг баҳолаш натижаларига кўра, танловда иштирок этган 5 та лойиҳалаш ташкилоти ичидан энг юқори балл олган “Sangzor project invest” ғолиб бўлган.

Кейинги, лойиҳани қурилишини амалга ошириш бўйича танлов ҳам белгиланган тартибда, маҳаллий аҳолининг хоҳиш-истагига кўра, “Ташаббусли бюджет” танловида ғолиб бўлган ҳудуд фаолларидан камида 5 нафар киши ва Ободонлаштириш бошқармаси вакилидан иборат комиссия томонидан амалга оширилган. Хусусан, Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғидан Нишон Бойқобилов, Сайёра Бойқобилова, Муроджон Исмоилов, Жавлонбек Дарвишалиев ва Софи Қўлдошев, Бешкуби ҚФЙ Ахтихона қишлоғидан Элмурод Аҳмедов, Рахмонқул Муҳаммадиев, Хайрулла Аҳмедов, Оллоберди Маматқулов ва Умматқул Эшмурзаев, Истиқлол ҚФЙ Чапарашли қишлоғидан Зокиржон Қобулов, Умар Абдуқулов, Усмонқул Маматмуродов, Абдуваҳоб Шербоев, Рустам Умурзоқов ва Абдуқуддус Абдуқулов комиссия таркибида бўлган ва ўз электрон имзолари билан танлов ғолибини белгилаган.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу расмий муносабат билан ҳолат бўйича ўз ваколати доирасида ўрганиш олиб борганлиги ва туман ҳокимлиги ҳар қандай ноқонуний ташкил этилган ҳаракатга нисбатан муросасиз эканлигини яна бир бор билдириб, қўшимча равишда Зомин тумани прокуратураси томонидан тегишли қонунчилик доирасида ўрганиш олиб бораётганлигини маълум қилади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar