Зомин туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил 1- ва 2-мавсумда қилинган ишлар юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган 1-мавсумда 270 та, 2-мавсумда 228 та таклифлар билдирилди.
Белгиланган муддатларда ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб натижада 1-мавсумда 131 та, 2-мавсумда 176 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. Овоз бериш жараёни якунига кўра 1-мавсумда 7 та ташаббус, 2-мавсумда 4 та ташаббус ғолиб деб топилди.
Биринчи мавсум ғолиблари:
1. Зомин тумани Чорвадор ҚФЙ Култепа қишлоғидаги 23-сонли МТТ ва 33-сонли умумтаълим мактабини газлаштириш (3581 та овоз тўплаган);
2. Зомин тумани Истиқлол ҚФЙ Чапарашли қишлоғи ички кўчаларини асфальт қилиш (3549 та овоз тўплаган);
3. Зомин тумани Истиқлол ҚФЙ Жарқишлоқ қишлоғи 55-сонли умумтаълим мактабига олиб борувчи ички кўчаларни асфальт қилиш (2264 та овоз тўплаган);
4. Зомин тумани Ш.Рашидов МФЙ Наврўз кўчасини асфальт қилиш (2094 та овоз тўплаган);
5. Гулшан ҚФЙ Гулшан қишлоғи Бегойим ва Мироншох кўчаларини асфальт қилиш (1745 та овоз тўплаган);
6. Зомин тумани Халқобод МФЙ Бўстонлиқ кўчасини асфальт қилиш (1348 та овоз тўплаган);
6. Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғи ички кўчаларини асфальт қилиш (1283 та овоз тўплаган).
Иккинчи мавсум ғолиблари:
1. Зомин туман Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 2100 метр қисмини асфальт қилиш (4370 та овоз тўплаган);
2. Зомин туман Бешкуби ҚФЙ Бешкуби қишлоғи Ахтихона маҳалласига олиб борувчи йўлнинг 2000 метр қисмини асфальт қилиш (3576 та овоз тўплаган);
3. Зомин тумани Гулшан ҚФЙ Гулшан қишлоғи ички кўчаларига ёритиш чироқлари ўрнатиш (1506 та овоз тўплаган);
4. Зомин туман Истиқлол ҚФЙ Чапарашли қишлоғи ички кўчаларини 2200 метр қисмини асфальт қилиш (1446 та овоз тўплаган).
Бугунги кунда 1-мавсумда ғолиб ташаббусларнининг 6 таси тўлиқ тугатилиб фойдаланишга топширилган бўлса, 1 та ташаббусда ишлар бажарилмоқда. 2-мавсумда ғолиб бўлган ташаббусларни молиялаштириш учун барчасига ҳисоб рақам очилган ва молиялаштриш учун маблағ ажратилган. Ҳозирда ушбу ташаббусларга лойиҳа-смета тайёрлашга лойиҳачини аниқлаш учун танлов эълон қилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да 2022 йилда жами бўлиб 10 933,2 млн. сўм шаклланди. Шундан 385,3 млн. сўм 2021 йилги мавсум қолдиғи, 9 171,9 млн. сўм бюджет параметрига асосан ажратилган бўлса, 1 376,0 млн. сўм қўшимча манбаалар хисобидан ажратилган. Ушбу маблағлардан 4 931,9 млн. сўм касса ҳаражат қилинган. Қолган маблағ йил сўнгига қадар ҳаражат қилиниши кутилмоқда. Бу йилги касса ҳаражатдан ортган маблағ қолдиқ бўлиб 2023 йилги лойиҳалар учун ўтади.