Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Конституция – бош қомусимиз!

Конституция – бош қомусимиз!

30 ноябрь 2022 йил
243
0

Биламизки, ҳуқуқий давлат, ҳуқуқий жамият қуриш учун, аввало, мустаҳкам ва халқчил Конституция ишлаб чиқилмоғи даркор! Хўш, нега айнан Конституция, нега ҳар бир давлат ўзининг Конституциясига эга?

         Даставвал, “Конституция” терминига тўҳталадиган бўлсак, ушбу термин лотинча “constitutio” сўзидан олинган бўлиб, “тузилиш”, “тузук” деган маъноларни англатади. Конституция давлатчилик асосидир, шу сабабли ҳам ҳар бир давлат ўз Конституциясига эга. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

         Конституцияни бош қомусимиз дейишимизнинг сабаби иерархик жиҳатдан Конституция бошқа барча қонун ва қонуности ҳужжатларидан устун туради. “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эгалиги ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилиши, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилиниши ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, Конституциямизнинг 16-моддасида ҳам Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмаслиги, бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

         Албатта, янги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, бундан ташқари Конституцияни янада такомиллаштириш юзасидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб туриш нормал ҳолатдир. Ўзбекитсон Республикаси Конституциясига оҳирги ўзргартириш 2021 йил 9 февралда ЎРҚ-671-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан киритилган.

         Шу кунларда Конституцияга кенг масштабли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Конституциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи кун тартибига қайтмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Конституцияга ўзгартириш киритиш қисқа муддатли масала эмас, бунда халқ вакилларининг фикри, жамоатчилик бераётган таклифлар, экспертларнинг хулосалари муҳим рол ўйнайди. Бунда жамоатчилик фаол эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим, Конституциявий комиссияга 35 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги буни тасдиқлайди. Таклифларнинг аксари экологияни ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш, ташқи сиёсат масалаларига оиддир.

         Дунё давлатлари Конституцияларига эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор қизиқарли фактларга дуч келишимиз мумкин. Мисол учун Ҳиндистон Конституцияси дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланса, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг конституцияси уч юзга яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас. Ҳиндистон Конституциясидан фарқли ўлароқ АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармас Конституция ҳисобланади.

 

 Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси

Шомурод Бегматов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar