Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

28 сентябрь 2022 йил
371
0

Бугун Зомин тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси А.Абдуғаниев олиб борди.

 

Сессия ишида депутатлар томонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқуловнинг ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар, Зомин туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги даромадлар ва ҳаражатлар қисмини бир хил миқдорда ошириш ҳисобига 2022 йилги “Обод қишлоқ” давлат дастурини бажаришга ва бошқа ҳаражатларни амалга оширишга маблағ ажратиш, туманда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Н.Омонованинг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эриш стратегиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг туманда бажарилиши юзасидан ҳисоботи, туман ҳокими ўринбосари Х.Яхшибоевнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланишбщйича ҳисоботи, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Н.Файзиеванинг ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи, туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Д.Маматқуловнинг “Очиқ бюджет” ахборот порталига маблағ йўналтириш, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ҳисоботи, Зомин тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбари Ш.Умурзоқовнинг “2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ғ.Сайдуллевнинг “Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилди.

 

Сессия давомида депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar