Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Зомин туманида қатор тадбирлар ташкил қилинди

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Зомин туманида қатор тадбирлар ташкил қилинди

05 декабрь 2022 йил
160
0

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Зомин туман ҳокимлиги, хамкор ташкилотлар ва хомийлар кўмаги билан қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Жумладан, эрта тонгдан бир гурух ўзгалао кўмагига мухтож, 1 ва 2 гурух ногиронлари ўртасида шахмат-шашка бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Марафон ўтказилиб, ғолиблар аниқлаб олинди.

 

 

Шундан сўнг туман марказидаги "Осиё" тантаналар мажмуида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаб, концерт дастури намойиш этилди. Тантаналарни Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зариф Омонқулов очиб бериб, Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган тадбирлар, ўзгалар кўмагига мухтож ногирон юртдошларимизнинг холидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамият фаол ҳаётидаги иштирокларини таъминлашнинг аҳамияти хақида тўхталиб ўтди.

Бир пиёла чой устида дийдорлашган саломатлигида нуқсони бор ҳамюртларимиз томонидан юртимизда ногиронларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдорчилик фикрлари тингланди.

 

Тадбирда ногирон ампутантлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Низомжон Мамасолиев ҳам иштирок этиб, сана муносабати билан барчани табриклади.

Туман Маданият уйи хонандалари, мусиқа ва санъат мактаблари жамоалари томонидан концерт дастурлари намойиш қилиниб, куйлар қўшиқларга, қўшиқлар рақсларга уланди.

Тантаналар давомида бир гурух ногиронлиги бор юртдошларимизга туман ҳокимлигининг махсус совғалари улашилди. Тадбир барча йиғилганларга бир олам қувонч ва кўтаринки кайфият улашди.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar