Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Ёшлар куни” доирасида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди

Зоминда “Ёшлар куни” доирасида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди

27 июнь 2022 йил
423
0

Жорий йилнинг 25 июнь куни Зомин тумани Марказий сайилгоҳида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан байрам концерт дастури бўлиб ўтди.

Дастлаб, туман ҳокими Алишер Абдуғаниев сўзга чиқиб барча туман ёшларини байрам билан табриклади ва жорий йилнинг 6 ойи давомида туманда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишлар, кўрсатилган ёрдамлар борасида маълумот бериб ўтди.

 

 

 

 

Шундан сўнг, Ёшлар куни доирасида ўтказилган мусобақа ва танловларда ғолиб бўлган ҳамда 2022 йилнинг бугунги кунига қадар илм-фан, маданият ва спорт йўналишларида ютуққа эришган ёшлар туман ҳокимининг эсдалик совғалари ва дипломи билан тақдирланди.

 

Байрам дастури сўнгида туман аҳолиси ва ёшларига байрам муносабати билан вилоят ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган санъаткорлар томонида концерт дастури намойиш этилди.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar