"ҚЎЛ ЖАНГИ" ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАРИНИНГ КЎРГАЗМАЛИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Юртимизда спортга, ҳусусан, болалар спортига бўлган эътмбор натижасида олис ва чекка ҳудудларда ҳам олимпия тизимига кирувчи спорт турлари билан бирга, оммалашиб бораётган йўналишлар бўйича ҳам турли тўгараклар ташкил этилиб, федерацияларнинг иши жонлантирилаяпти.
Бугун Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "Қўл жанги" федерациясининг Зоминдаги 60-умумтаълим мактабида ташкил этилган спорт клубида қўл жанги усталари иштирокида кўргазмали мусобақа ташкил этилди.
Мусобақалар 6-14 ёш тоифаларида бўлиб ўтиб, спортсевар ўғил-қизларимизнинг ҳар бир чиқиши нуфузли ҳакамлар хайъати томонидан бахолаб борилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги, туман туризм ва спорт бўлими ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати