РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Телеграм ижтимоий тармоқларида тарқалган видеолавҳа юзасидан Зомин тумани электр таъминоти корхонаси қуйидагиларни маълум қилади: 2022 йил электр энергияси тизимида қувват танқислиги сабабли Зомин тумани бўйича чеклаш графиги тузилган бўлиб, ушбу график бўйича ҳар бир маҳаллани электр энергия билан таъминловчи 10 кВ электр хаво тармоқлари 1 кунда 7 соатдан ўчирилмоқда.
Даштобод шаҳри Ўзбекистон МФЙ худудидаги трансформатор пунктлари икки томонлама 10 кВ ҳаво тармоқларидан таъминланган. Шу жумладан Қурувчи 10 кВ ҳаво тармоғидан уланган трансформаторларнинг бири шаҳар шифохонасини электр энергия билан таъминлайди. Шаҳар шифохонасига келтирилган беморларга тезкор ёрдам кўрсатиш вақтида ҳаво тармоғига кучланиш бериб турилади.
Ж. Ахмедов,
Зомин ТЭТК раҳбари