Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

18 июнь 2023 йил
382
0

Ижтимоий тармокларда Зомин туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ҳақида яхши хабарлар келмаяпти, кадрлар бўлими ходими томонидан ғалати ҳолатлар кузатилмоқда, йўқ одамга табель ёзасан деб  босим бўлган, ёзилмагач турли асоссиз текширувлар ўтказилмоқда мазмунидаги  хабарлар тарқалди. 
Ушбу ҳолат тегишли тартибда ўрганилди. Аниқланашича, 2023 йил 11 апрель куни Зомин туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМП ва “А.Тоиров” оилавий шифокорлик пунктига IT-оператор ҳамшира лавозимига ишга кириш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирокидаги видео кузатув орқали суҳбат натижасига кўра, Зомин туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 апрелдаги 1434-3-48-TB/2023 сонли буйруғи билан Гўзалия Мамадаминова Зомин туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “А.Тоиров” ОШП га “IT ҳамшираси” лавозимига ишга қабул қилинган ва юридик марказнинг 25.04.2023 йилдаги ZR0773817645 сонли юридик хулосаси олинган. 

Аммо, “А.Тоиров” ОШП мудираси М.Душанова томонидан  Гўзалия Мамадаминовага 25.04.2023 йилдан ва май ойлари учун иш табели ёзилмаган. Ходим Гўзалия Мамадаминованинг ҳақли эътирозларига асосан туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи “А.Тоиров” ОШП мудираси М.Душановага ходим Гўзалия Мамадаминовага ҳақиқатда ишлаган ойларига иш табелини ёзиб, ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб беришларини талаб қилган.
Мазкур ҳолат ва ушбу ОШП ходимлари устидан аҳолининг норозилик кайфиятидаги оғзаки мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, Зомин туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил 22 июлдаги 3474-3-48-ТВ/2022 сонли “Зомин туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникаси, бўлимлари, ОШП, ОП ва туман шифохонаси, Силга қарши курашиш диспансерларида меҳнат интизомини таъминлаш, иш самарадорлигини ошириш ҳамда коррупция ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ишчи гуруҳ таркибини тузиш тўғрисида” ги буйруғини ижроси юзасидан мазкур ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 9 июнь куни Зомин туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “А.Тоиров” оилавий шифокорлик пункти ишчи ходимларининг ишга бўлган муносабати ва ходимларнинг ишга келиб кетиш ҳолатлари юзасидан назорат тадбири ўтказилган. 

“А.Тоиров” ОШПнинг тегишли тасдиқланган штат нормативига асосан жами 18 нафар ходим фаолият юритаётган бўлсада, назорат тадбири ўтказилган куни  бор йўғи 3 нафар ходим иш жойида борлиги аниқланган. Бу ҳолатга изоҳ сўралганда ОШП мудираси М.Душанова қолган ходимлар ҳудуддаги 30-ўрта умумтаълим мактабда ишлаётганлигини баён қилган. Ишчи гуруҳ томонидан 30 мактабга олиб бориш сўралганда “Тўғриси ходимларим у ерда ҳам йўқ” деган жавобни берган. Шунингдек, мазкур ишчи-гуруҳ томонидан тумандаги 16 ОПда ўтказилган назорат тадбирида ҳам, 11 нафар ходим ўз иш жойида йўқлиги аниқланган.

Мазкур назорат тадбирлари асосида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳар бир ҳолат бўйича чиқарилган буйруқлар, “ҳайфсан” эълон қилишлар, тегишли тартибда иш берувчи номига бўлим мудирлари, кадрлар бўлими ёки ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган билдиргилар ҳамда тегишли далолатномаларга асосланган ҳолда расмийлаштирилган. Бу борада туман Адлия бўлими қошидаги “Юридик марказ”ининг 2023 йил 27 апрелдаги ZX2468100656 сонли ҳуқуқий хулосалари ҳам олинган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar