Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Давлат органлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарлари учун III миллий конференция бўлиб ўтди

Давлат органлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарлари учун III миллий конференция бўлиб ўтди

23 июнь 2023 йил
186
0

Бугун Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган НКМК сиҳатгоҳида давлат органлари ва ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида III миллий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда АОКА раҳбарияти, мутасаддилари ва ходимлари, шунингдек, 80дан зиёд матбуот котиби иштирок этди.

Конференция очилиш маросимида АОКА директори А. Ходжаев сўзга чиқиб ахборот хизмати раҳбарларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қутлади. 

Шунингдек, Агентлик раҳбари бугунги кунда ахборот хизматлари фаолиятида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ечимидаги фаол тажриба ва юқори натижалар, Агентлик ва матбуот котиблари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган медиа-режалар асосида ўтказилаётган тадбирлар ҳамда уларнинг самаралари ва қатор ижобий кўрсаткичлар хусусида тўхталиб ўтди. 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ахборот хизматлари раҳбарлари учун маҳаллий ва хорижий медиа экспертлар иштирокида 10 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилгани, бу каби тадбирлар самараси ўлароқ ахборот хизматларининг танқидий-таҳлилий материалларга тезкор муносабат билдириши 96%га еткани таъкидланди.

Миллий конференция доирасида учта йўналишда панел сессиялари ҳам бўлиб ўтди. 

Биринчи панел сессиясида ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари бўйича маърузалар тингланди ва баҳс-мунозаралар юритилди. 

Иккинчи панел сессиясида ташкилот имиджини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил қилишда раҳбар ва ахборот хизмати ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учинчи панел сессиясида халқаро брендинг, сармоявий PR: ОАВ билан ҳамкорликнинг замонавий талаблари юзасидан ахборот хизматлари тажрибалари ўртоқлашилди.

Панел сессиялари якунида хулосалар жамланиб, асосий иқтибослар, таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди. 

А.Ходжаев миллий конференция доирасида тақдим қилинган маърузалар, тақдимотлар, умумий хулосалар қўлланма шаклида нашр қилиниб, ахборот хизматлари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида татбиқ этилишини таъкидлади.

Миллий конференция доирасида режалаштирилган тадбирлар, маҳорат дарслари эртага ҳам давом этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar