Зомин тумани электр таъминоти корхонаси биносида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Зомин тумани электр таъминоти корхонаси биносида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг
2024 йил 30 сентябрдаги “Айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 968-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди.
Жумладан, Янги таҳрирда қабул қилинган Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилган. Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб бўлмоқда. Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланди. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланди.
Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтирилганлигини таъкидласак муболаға бўлмайди.
Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланган. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда
уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланди.
Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши мумкинлиги ҳам белгиланган. Умуман, Конституцияда аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилган. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгалигини билдиради.
Шунингдек, Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга оширилган.
Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди.
Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланган.
Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилган.
Яна бир муҳим янгилик – давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши конституциявий мустаҳкамланди. Ушбу норманинг киритилиши жамиятимизда оила мустаҳкамлиги ва мўътабарлигини барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Конституцияда ҳар кимнинг меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Мазкур норманинг Конституцияда белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақлари миқдори шунчаки эмас, айнан уларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлашда, пировард натижада аҳоли турмуш даражасини яхшилашда ва мамлакатимизда ижтимоий адолатни устувор қадриятга айлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Конституцияда Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат, деб белгиланган.
Жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида белгиланяптики, бу ҳол давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига асос бўлади.
Бинобарин, қонунлардаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши шарт ва зарур. Бунга кўра, инсон ва давлат ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар, турли тушунмовчиликлар бартараф этилади, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликлари олди олинади.
Конституцияда давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги мустаҳкамланган. Қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига ўз розилигисиз юклатилиши мумкин эмаслиги қайд этилган, ушбу норма одамлар ҳаётини янада енгиллаштиради.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилганлигини кўришимиз мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини одил судлов орқали ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади деб айтиб ўтди.
Маърузачи кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 968-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Жумладан, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилаётганлиги юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Маърузачи кун тартибидаги учинчи масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Жумладан, мазкур Қонуннинг мақсади ва унда юритилган асосий тушунчалар ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Омбудсман деб юритилади) инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради. Омбудсман Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштиришга ҳамда уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашади.
Омбудсман ўз фаолиятини ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.
Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси томонидан имзоланадиган гувоҳнома берилади. Омбудсман гувоҳномадан ўз ваколатлари муддати мобайнида фойдаланиши ҳақида таъкидлади.
Шундан сўнг, суд раиси йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб бериб, муаммоларни ҳал қилиш учун барчамиз масъул эканлигимиз юзасидан йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берди.
Ўтказилган давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтди.