СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун тумандаги 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи Г. Худайқулов секор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди.
"Истиқлол" қишлоқ фуқаролар йиғини, Ём қишлоғидаги 3-мактабда бўлиб ўтган тадбирда 2021-2022 ўқув йилида 4-сектор ҳудудидаги мактабларни 8 нафар битирувчи йигит-қизлар олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган бўлиб, уларга сектор раҳбари ва тегишли муассасалар раҳбарлари мазкур мукофотларни тантанали равишда топширдилар.
Шунингдек, сектор раҳбари ва ёшлар учрашувида Президентнинг 5 та муҳим ташаббус бўйича танловидаҳудуддаги 5 нафар ёш Сурхондарё вилоятининг маъмурий маркази - Термиз шаҳрида бўлиб ўтган street workout спорт мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллагани, яна 3 нафар спортсевар ёшлар эса енгил атлетика бўйича Президент совғаси билан спорт майдончаси қуриш ваучерини қўлга киритганлари муносабати билан мазкур ёшларга ҳам эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.
Тантанали тақдирлаш маросимида шунингдек, "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи 1 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиши ва бандлигини таъминлаш мақсадида асбоб-ускуналар совға қилинди.
Сектор раҳбари битирувчи ёшлар ва уюшмаган ёшлар билан ҳудудда яна қандай ишларни амалга ошириш лозимлиги, улар ўртасидаги муаммолар юзасидан суҳбатлашди. қизғин савол-жавоб тарзида ўтган учрашув ниҳоясида сектор раҳбари барча битирувчиларнинг келгусида олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари ва касб-ҳунар эгаллашларида омадлар тилади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати