Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЧИҚ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЧИҚ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

08 июль 2022 йил
254
0

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Зомин тумани бўлими ҳамда туман Пенсия жамғармаси бўлими ҳамкорлигида катта тадбир ташкил этилди.

 

 

 

"Нуронийлар маскани"да бўлиб ўтган тадбирда мехнат фахрийлари, ижтимоий химояга мухтож бўлган ногиронлиги бор фуқаролар иштирок этишди.

 

 

 

 

Тадбирда иштирокчилар спортнинг шахмат тури бўйича хамкорликда ташкил этилган очиқ турнирда дона сурдилар. Шахмат ишқибозлари ўртасидаги бахслар қизғин кечди. Айниқса, саралаш ва ғолиблик учун бўлиб ўтган асосий бахслар ўзининг муросасизлиги билан қатнашчилар ёдида қолди.

 

 

 

Шунингдек, тадбир мобайнида қизиқувчилар стол теннисида ҳам ўзи кучларини синаб кўрдилар. Қурбон хайити арафасида ташкил этилган тадбирда меҳнат фахрийлари - нуронийлар ва барча иштирокчилар учун байрам дастурхони тузалиб, бир пиёла чой устида сухбатлар давом этди. Дийдор учрашувида дастурхонга ош тортилиб, эзгу дуолар қилинди. Нуронийлар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дил сўзларини изхор этдилар.

 

 

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар, барча иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С. Парманов, туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи А. Жумаев, Нуронийлар кенгаши раиси Х. Абдураҳмонов, меҳнат фахрийси Ў. Оққуловлар иштирок этиб, барча йиғилганларгни қутлуғ айём билан табрикладилар.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar