Зомин туманининг бир гуруҳ фаоллари ва эҳтиёжманд оила вакиллари учун Тошкент шаҳрига саёҳатда ташкил этилди
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси ва Зомин тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги бир гуруҳ фаоллар ва эҳтиёжманд оила вакиллари учун Тошкент шаҳрига саёҳатда ташкил этилди.
Байрам кунлари фаолларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, муқаддас қадамжолар ва азиз-авлиёларни зиёрат қилиш, замонавий шаҳарсозлик намуналари билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган саёҳат 12-13 июль кунларига мўлжалланган бўлиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишни ўз ичига олади.
Бугун тонгда йўлага тушган туманимиз саёҳатчларининг дастлабги манзили Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов музейи бўлди.
Музейга саёҳат давомида ташрифчилар Биринчи президентимизнинг ҳаёти ва иш фаолияти билан яқиндан танишдилар, ўзларини қизиқтирган кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Саёҳат дастуридан Тошкент шаҳридаги яна бир қанча диққатга сазовор жойлар ўрин олган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумот бериб борамиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати