Зомин тумани ИИБда маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Ватан – инсон туғилган гўша, киндик қони тўкилган маскан, у масканда улғаяди, оила қуради, эсдан чиқмайдиган хотиралар унда рўй беради, яқинлар, қариндошлар, ота-боболар барча барчаси инсон учун муқаддас хотиралардир. Зотан, Ватанни севиш инсон табиатини бир бўлагидир.
Бугун Зомин тумани Ички ишлар бошқармасида ана шундай эзгу ғоя ва фикрларни ўзида жамлаган “Ватанни севмоқ имондандур” мавзуида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман Бош имом хатиби А.Равшанов, туман Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
Маърифий тадбирда сўз олган туман Бош имом хатиби А.Равшанов халқимиз тинчлиги, Ватанимиз фаровонлиги йўлида халоватларидан кечиб, жонларини гаровга қўйиб ўз хизмат вазифаларини адо этаётган Юрт хизматчиларига Ватанга садоқат, халқ хизмати буюк жасорат эканлиги ҳақида саҳиҳ ҳадислар асосида асослаб ўтди.