Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминдаги умумтаълим мактабларида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилади

Зоминдаги умумтаълим мактабларида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилади

07 сентябрь 2022 йил
218
0

Бугун Зомин туман Мудофаа ишлари бўлими, Фавқулотда вазиятлар туман бўлими ҳамда Халқ талими бўлими ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2022 йил 2 мартдаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-150-сонли қарори ижроси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳамкор ташкилот раҳбарлари ва хоимлари, шунингдек, тумандаги 72 та умумтаълим мактабининг директорлари ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштрок этди.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Президент қарори бўйича туманидаги умумтаълим мактабидаги 11-10-синф ўқувчилари ўртасида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш борасидаги ташкилий ишларни ҳал этишдан иборат бўлди.

 

Давра суҳбати давомида мактабларда ташкил этиладиган ҳаракат ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, қарорга мувофиқ қуйидагилар «Ватан таянчи» ҳаракатининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

– ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш;

– эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқеини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатининг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва янада ривожланиши орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

– ўқувчи-ёшларни тузилаётган отряд атрофида бирлаштириш ва жипслаштириш, улар орасида ҳарбий-ватанпарварлик, ўқув-тарбиявий тадбирларни амалга оширишда асосий ташкилотчи сифатида фаолият юритиш, ўқувчиларда ўқиш ва интизом бўйича юқори натижаларга эришишга иштиёқни уйғотиш ҳамда уларга ўрнак бўлиш учун фаол ҳаракат қилиш;

– давлат умумтаълим мактаблар ўқувчиларини одоб-ахлоқ, Ватанга садоқат ва ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш;

– давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

– ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва ташқаридан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar