Зоминда “Биз биргамиз лойиҳа”си
Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунилари Зомин туманида жойлашган “Зомин болалар оромгоҳи”да имконият чекланган ҳамда ижтимоий химояга мухтож бир гуруҳ болалар учун “Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” грант лойиҳаси доирасида 2 кунлик тадбир Республика маънавият ва маърифат Кенгашининг вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида оромгоҳда болалар учун турли интерактив ўйинлар, қизиқарли машғулотлар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.
Шунингдек, лоийҳанинг 2-кунида туман маданият бўлими томонидан болажонлар учун концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)