Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Устозлар куни муносабати билан Зоминда тантанали байрам тадбири ташкил этилди

Устозлар куни муносабати билан Зоминда тантанали байрам тадбири ташкил этилди

01 октябрь 2022 йил
978
0

Ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, унинг тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.

Келажак авлод, илмга ташна ўғил-қизларга билим бериб келаётган устоз ва мураббийлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Бугун 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан Зомин шаҳри марказидаги “Висол” тантаналар уйида бир гуруҳ устоз ва мураббийлар жамулжам бўлишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов туман ҳокимининг ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари тадбир иштирокчиларини табриклар экан, кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширилаётганини таъкидлаб, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори эканлигини, - айтдиб ўтди.

 

 

Шунингдек, тантанали байрам тадбири давомида ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган ҳассаси ҳамда битирувчи ёшларнинг олий таълимга кириш кўрсатгичи бўйича юқори натижа кўрсатган бир қатор умумтаълим мактаби директорлари, профессионал таълим вакилларига туман ҳокимининг ташккуронмаси ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar