Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ТЕРРОРИЗМНИ ФАҚАТ ДИНГА БОҒЛАШ НОТЎҒРИ

ТЕРРОРИЗМНИ ФАҚАТ ДИНГА БОҒЛАШ НОТЎҒРИ

29 сентябрь 2022 йил
184
0

Динлар бир-бирига қарши эмас ва терроризмни фақат динга боғлаш нотўғри. Чунки барча динлар асосида инсонни улуғлаш, унга муносиб иззат-ҳурмат кўрсатиш ғоялари ётади.

Минг афсуски, сўнгги пайтларда террор тушунчасини ислом дини билан ёнма-ён қўйиш, зўравонликни фақат исломга боғлаш тенденциялари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, мусулмонларга нисбатан салбий кайфиятни шакллантириш ва исломофобияни кенг ёйишга олиб келиш билан бирга, динлараро адоват руҳини ёйишга ҳам сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг март ойида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган теракт нафақат ушбу мамлакат учун жуда катта фожиага айланди. Фожиа таҳлиллари шуни кўрсатадики, ушбу терактни содир этган австралиялик Брентон Таррант миллатчилик, шовинизм, диний муросасизлик, экстремизм каби ғоялар билан “заҳарланган” бўлиб, айнан улар таъсирида у ёвуз ниятини шавқатсизларча амалга оширди ва бутун дунё аҳлини ларзага солди. У уюштирган жиноятини 2017 йилнинг апрелида Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида “Ислом давлати” терроричилик ташкилоти тарафдори содир этган “теракт учун қасос”, дея кўрсатди. Оқибатда бир куннинг ўзида 50 га яқин мусулмон ҳалок бўлди.

Мазкур мудҳиш ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурган ташаббуси, яъни БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилиш борасидаги фикрлар нақадар долзарб эканлигини кўрсатмоқда.

Вилоятларда калом, ҳадис, фиқх, ақида ва тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослаштирилган 5 илмий мактаб очилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад ислом динини чуқур ўрганиш ва унинг маърифатпарвар ғояларини кенг жамоатчиликка, шу жумладан, оддий фуқароларга содда тилда етказишдан иборат. Шу йўл орқали аҳолининг диний радикаллашувининг олди олиниб, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтириш кўзда тутилган.

Тўртинчидан, жамиятда экстремистик ғояларнинг таъсирини камайтириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида турли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. 2018 йилда 40 мингга яқин тадбирлар ташкил этилиб, унда 2,5 миллиондан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

Ўтган давр мобайнида диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди. Мазкур шахсларнинг жиноят йўлига қайта кирмаслиги, соғлом ҳаёт кечириши масалаларига ва уларнинг ижтимоий мослашувига катта эътибор қаратилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, айни пайтда дунёнинг турли бурчакларида рўй бераётган хунрезликларнинг асосий қисми маърифатсизлик ва инсонларни диний эътиқодлари асосида ажратиш ҳамда камситиш натижасида келиб чиқмоқда. Шу боис, мамлакатимизда диний бағрикенглик муҳитини кенг ёйиш ва ислом динининг асл инсонпарвар ғояларини тушунтириш ишларига алоҳида урғу берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, юртимизда турли миллат ва элат вакиллари диний эътиқодидан қатъи назар, Ватан равнақи йўлида, тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечириш мақсадида бир тан-бир жон бўлиб, елкама-елка меҳнат қилмоқдалар.

 

Абдулазиз Кенжаев

Интернет материаллари асосида тайёрланди

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar