Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман ҳокими, туман Кенгаши раиси А.Абдуғаниев олиб борди.
Сессия ишида туман Кенаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли туман ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этди.
Сессия ишида дастлаб, депутаталар томонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқуловнинг янги иш ўринларини яратиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Зомин туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил III чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ижтимоий дафтарлар жамғармасига ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағ йўналтириш бўйича ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.
Бундан ташқари, сессия давомида туман ижро интизоми назорати бўлими бош мутахассиси Ф.Қаршибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишни таъминлашга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарорини туман ҳокимлигида ижро этилиши тўғрисидаги, туман 2-, 3- ва 4-сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Маҳаллалар инфратузулмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарори ижроси, туманда 2022 йил 3-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва сектор раҳбарларининг сайёр қабулларни ўтказишда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири Н.Файзиеванинг ҳисоботлари эшитилди.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.