Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зомин туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зомин туманида бўлди

31 октябрь 2022 йил
560
0

Жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева Зомин туманида бўлди.

Ташриф давомида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати чекка ҳудудларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида келтирилган тиббий контейнерларнинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Аҳоли бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, банд бўлмаган ёшларга ажратилган субсидиялар ҳолати ўрганилди.

Жумладан, “Фаровон" МФЙда яшовчи фуқаро Элёр Холжигитов оиласига Аҳоли бандликка кўмаклашиш жамғармасининг 8 миллион 100 минг сўм субсидия маблағи эвазига 1 сотих жойга иссиқхона қуриб берилган. Бугунги кунда, Э.Холжигитов оиласи иссиқхона ишлари билан банд. Ташриф давомида Қонунчилик палатаси депутати иссиқхона фаолияти билан танишиб, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

 

Шу билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева масъулларга ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш ҳамда маҳаллий Кенгашлар сессияларида ушбу масалани танқидий муҳокама қилиб борилиши юзасидан кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, М.Ўразалиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Зомин туман бўлими билан ҳамкорликда фуқароларнинг сайёр қабулида бўлиб, бир қанча мурожаат йўллаган фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари эшитилди.

Шунингдек, ташриф давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева тумандаги 75-сонли умумтаълим мактаб жамоаси билан учрашув ўтказди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar