Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Зоминда стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

14 ноябрь 2022 йил
247
0

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Зомин тумани 60-сонли умумтаълим мактабида стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси ва туман Маҳалла ва нуронийлар жамғармаси томонидан ташкил этилган “Маҳалла кубоги” мусобақасида туманидаги 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалардан стол тенниси бўйича маҳоратли 13-16 ёш тоифасидаги 16 нафар ёшлар якка ва жуфтлик бўлиб иштирок этди.

 

 

Кескин ва муросасиз кечган беллашувларда ғолибликни қўйидаги ёшлар қўлга киритди:

Яккалик,

1. Маматқулов Камронбек Олим ўғли – 13 ёш, 1-ўрин, Тўрттом МФЙ, 4-сектор.

2. Абдуллаев Давронбек – 13 ёш, 2-ўрин, Даштобод ш, 3-сектор.

3. Мусурмонқулов Фаррух – 13 ёш, 3-ўрин, Навбаҳор МФЙ,  1-сектор.

 

Жуфлик:

1. Турсунқулова Гулбаҳор – 16 ёш, 1-ўрин, Даштобод ш, 3-сектор.

2. Сафаров Улуғбек Ахатбек  ўғли – 16 ёш, 1-ўрин, Дуоба ҚФЙ, 4-сектор

3. Худаярова Чаросхон – 16 ёш, 2-ўрин, Ниҳол МФЙ, 2-сектор.

4. Норқулов Сулаймон – 16 ёш, 2-ўрин, Даштобод ш, 3-сектор.

 

 

Мусобақа сўнгида ғолибларни Зомин туман ДСИ бошлиғи Ғ.Худайқулов ва туман Маҳалла ва нуронийлар жамғармаси раҳбари П.Тожибоев табриклаб, совғалар билан тақдирладилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar