Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Ғаллакор ҚФЙда янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади

Зомин тумани Ғаллакор ҚФЙда янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади

18 ноябрь 2022 йил
302
0

Куни кеча Зомин тумани Ғаллакор ҚФЙ Боймоқли қишлоғида янги жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

Қариийб 10 млрд. сўм ҳомийлик маблағи эвазига бунёд этилган муассаса 700 ўринли бўлиб, номозхонлар учун барча шароитлар яратилган.

– Олдинлари қишлоғимизда 50-60 ўринли эски масжид бўлар эди. Бу қишлоқ аҳли учун қийинчилик туғдирар, айниқса, жума, ҳайит намози кунлари яққол сезилар эди. Ҳудуд аҳолисининг бирлиги, ҳомийларимизнинг саховати натижасида мана шундай гўзал мажмуа бунёд бўлди.  – дейди Ғаллакор ҚФЙ раиси Н.Жайлолов. – 700 ўринга мўлжалланган масжидимиздан Ғаллакор ҚФЙга қарашли Сиргали, Боймоқли, Сурхонобод, Қўёноқли ва Тўрттом МФЙ ҳудудидаги бир қанча қишлоқ аҳолиси фойдаланади.

 

 

 

 

 

Масжиднинг рамзий очилиш маросимида қурбонлик қилиниб, элга ош тарқатилди. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar