Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

26 декабрь 2022 йил
154
0

 

Хабарингиз бор, ушбу ўқув йилидан бошлаб, барча умумтаълим мактабларида энг шижоатли, фаол юқори синф ўқувчиларидан иборат "Ватанпарвар ёшлар гуруҳи" ташкил этилган. Бугун туман марказидаги ҳиёбонда қад ростлаб турган муқаддас байроғимиз пойида ана шундай гуруҳлар вакиллари йиғилди.

 

 

Мамлакатимизда 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 20 январга қадар давом этадиган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги ва Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда "Ёшлар қасамёди" қабул қилинди.Тантанали тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман Мудофаа бўлими масъуллари, Чегара қўшинларига қарашли 9225-ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, тумандаги бир қатор умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

 

-Бугун мен учун ўзгача кун,- дейди тадбирда барча ўқувчи ёшлар номидан ҳарбий қасамёдни ўқиб эшиттирган ёш фаолларимиздан бири, 9-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Рўзибек ФАРХОДОВ. -Сабаби, ўзимни вояга етиб, ватан сарҳадларини қўриқлаётган аскар акаларимиздек ҳис қилдим. Масъулиятли ва шарафли вазифани хаяжон билан, сидқидилдан адо этдим. Насиб қилса, келажакда албатта ўз йигитлик бурчимни шараф билан адо этиб, Ватанимга, Халқимга, Президентимга садоқат билан хизмат қиламан!

 

 

 

Тадбирда Жиззах ҳарбий округи гарнизон оркестри, чегарачи аскар ва зобитларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. 

 

 

 

 

 

 Тадбирда иштирок этган масъуллар томонидан ёшларга эзгу тилаклар билдирилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar