Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » САЛКАМ 200 ДОНА МАИШИЙ ХИЗМАТ ВОСИТАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

САЛКАМ 200 ДОНА МАИШИЙ ХИЗМАТ ВОСИТАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

27 декабрь 2022 йил
213
0

Туманимиз ҳокими Алишер Абдуғаниевнинг бир гаплари бор: Зоминда жуда кўп ишлар қилинади, соҳалар кесимида кўрсаткичлар бажарилади, фақат буларни оммалаштира олмаймиз, қилинган ишларни халққа кўрсата билмаймиз... Дарҳақиқат, сўнги беш йилда бутун Республикада бўлгани каби, туманимизда ҳам қатор соҳаларда ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида ҳам.

 

Мазкур жабҳада фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши,  доимий, мавсумий иш билан таъминланиши, якка тартибдаги тадбиркорлик ва бошқа кўплаб йўналишлардаги ишларни ижобий бахолаш мумкин.

 

Бугун ҳам Аҳоли бандлигини таъминлаш  ва тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан туманда 172 дона тикув машинкалари ва бошқа   маиший техника воситалари тарқатилди. Натижада салкам 200 нафар "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"даги фуқароларимиз ўзини ўзи банд қилиб, оиласига даромад келтириш имконига эга бўлдилар.

 

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar