КОРРУПЦИЯ ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВР ТАЛАБИ
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фукаролик жамиятиинг ҳамкорлиги коорупциянинг олдини олишга доир чора тадбирлар устуворлиги ва жавобгарлигининг муқарралигидир. Ҳозирги кунда коррупцияга қарши кураш муаммоси ўта долзарбдир. Бу бир неча омиллар билан белгиланади.
Биринчидан, давлатнинг мансабдор шахслари томонидан ўз мавқеини суистеъмол қилиш ҳоллари ҳокимият обрўсига жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш жараёнларига путур етказади.
Иккинчидан, иқтисодий мазмуни ресурсларини тақсимлаш жараёнини деформациялашишидан иборат бўлган коррупция иқтисодиёт ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Коррупцияга қарши курашиш мураккаб жараён, чунки у нафақат яширин тарзда балки жиноий тил бириктириб содир этилади. Коррупция одатда шикоят берилишига сабаб бўлмайди чунки айбдор тарафлар қонунга хилоф битимдан наф кўрадилар. Ҳатто товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш устидан ҳам шикоят камдан кам ҳолларда берилади.
Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Зотан коррупция давлат органлари ходимларнинг моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ходиса ҳисобланади.
Давлат хизматчилари коррупция фаолиятининг субъектлари ҳисобланади чунки коррупция муносабатлари юзага келишига сабаб бўлдиган қарорлар қабул қилиш ёки ҳаракатлар содир этиш учун ҳокимият ваколатига фақат улар эга бўлади.
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, деб таъкидлади.
Бу Ватанимиз тараққиётини жадаллик билан олға суриш учун коррупция илдизларига болта уриш, ҳар бир одам ўз олдига ҳалолликни бош вазифа қилиб қўйиши лозимлигини, ҳалол бўлмаган одамларни мажозий маънода, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш зарурлигини англатади.
Хўш, “ҳалоллик вакцинаси” нима ва у қандай эмланади?
Назаримизда, “ҳалоллик вакцинаси” инсон қалбига игна билан эмас, иймон нури орқали ўтиб, унинг виждонини поклайди. Ҳар қандай инсонга қондан ва она сути орқали “ҳалоллик вакцинаси” сингиб боради. Демак, инсон ҳалол бўлиши учун унинг иймони бутун бўлиши лозим. Ҳар бир одам ўз ишини ҳалол бажарса, у “ҳаллоллик вакцинаси” билан эмланган бўлади. Ана шундай иммунитетни шакллантириш вазифаси аввало ота-оналар, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари, шунингдек, халқимизнинг зиёли, маънавиятли қисми зиммасига юкланади.
Иймонли одам ҳаром луқма, бировнинг ҳақини ейишдан, ҳаром ишлар қилишдан тийилади, чунки унинг виждони поклиги бунга йўл қўймайди. Ва албатта, у ота-онаси, қариндош-уруғлари, халқи ва Ватани учун фидойилик билан ҳалол меҳнат қилади, ҳалол луқма топиб, фарзандларига едиради.
Коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақат жиноят ҳуқуқий воситалари билан эришиб бўлмаслиги тарихдан маълум. Бу борада барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва дунёқарашини ўзгартириш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Умуман олганда коррупция шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас балки маънавий бузилиш ҳолати хамдир. Мазкур иллатга қарши курашда давлат органлари жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг биргаликдаги саъий-ҳаракатлари билангина кутилган натижага эришиш мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарбдор туманлараро судининг раиси
О.Эгамбердиев