Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда ёшлар ҳарбий мусобақада ўзаро беллашдилар

Зоминда ёшлар ҳарбий мусобақада ўзаро беллашдилар

19 апрель 2022 йил
274
0

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама билимли, салоҳиятли, баркамол авлод қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада доимий тарзда чегараолди маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиб келинадиган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаси алоҳида ўринга эга.

Бугун Зомин тумани марказий ўйингоҳида ушбу мусобақанинг туман босқичи беллашувлари бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иштирокчилар илк ҳарбий кўникмаларни синовдан ўтказадиган «Сафда юриш», тиббий билимларнинг амалда намойиши бўлган «Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш», синчковликни синовдан ўтказган «Моҳир мерган», ўтмишдан сабоқ чиқаришга ундайдиган «Темур тузуклари билимдони» шартларида бор куч ва имкониятларини сафарбар этишди.

 

 

 

Якуний натижаларга кўра 1-ўринни туман 2-сектор маҳалла ёшлари жамоаси, 2-ўринни 3-сектор жамоаси, 3-ўринни 1-сектор ёшлар жамоалари қўлга киритди.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar