Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган кўча ҳолати бўйича расмий муносабат

Зомин тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган кўча ҳолати бўйича расмий муносабат

16 август 2022 йил
819
0

Жорий йилнинг 13 август куни Xudoyberdi Zominiy номи остидаги facebook фойдаланувчиси томонидан Зомин тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дея айтилган кўчанинг тасвири тушурилиган видео тасвир ва ушбу кўчага охирги марта аҳоли томонидан шағал ётқизилганлиги, ҳозирги ҳолати талаб даражасида эмаслиги ва ушбу йўл қачон таъмирланиши юзасидан мурожаат эълон қилинди.

Ҳолат юзасидан, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганишлар натижасида, видео тасвирда келтирилган кўча Зомин тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган Нуробод кўчаси эканлиги, бугунги кунда ушбу кўча ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб ҳолатда эканлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори ижроси доирасида 2022 йил 4 июнь куни Жиззах вилояти ҳокимининг 273-3-0-Q/22-сонли қарори қабул қилинганлиги (https://e-qaror.gov.uz/oz/site/download-text?id=687323&lang=oz), қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Зомин тумани Навбаҳор МФЙдаги Нуробод кўчасига 2022 йил сўнгига қадар халқаро молия институтларининг 911,6 млн. сўм маблағи эвазига 1,5 км. бетон йўл ётқизилиши режалаштирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, туман маҳаллаларидаги бир қанча кўчаларга бетон қопламали йўллар ётқизиш бўйича 2022 йил 20 июнда Зомин тумани ҳокимининг 245-3-48-Q/22-сонли қарори ҳам қабул қилинганлигини эслатиб ўтамиз (https://e-qaror.gov.uz/oz/site/download-text?id=718023&lang=oz).

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar