Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминлик ёшлар бирданига 2 та фахрли ўринни банд этишди

Зоминлик ёшлар бирданига 2 та фахрли ўринни банд этишди

30 август 2022 йил
163
0

Аввалроқ, вилоятимизда спортнинг шахмат тури бўйича Адлия вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг кубоги мусобақаси бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Бир неча кун олдин Жиззах шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ушбу мусобақанинг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли ҳаваскор спортчилар ташриф буюрган мусобақа қизиқарли ва куршларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Якунда, спортнинг шахмат тури бўйича Адлия вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасида фахри 3-ўринни Зомин туманидан Санжар Эшпўлатов, 2-ўринни Бахмал тумандиан Шавкат Абдухалиқов ва ниҳоят 1-ўринни Зомин туманидан Шохжахон Усмонов қўлга киритиди.

 

Мусобақа сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар