Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманидаги 72 та мактабда “Билимлар куни" нишонланиб, Президент совғалари тантанали топширилди

Зомин туманидаги 72 та мактабда “Билимлар куни" нишонланиб, Президент совғалари тантанали топширилди

05 сентябрь 2022 йил
167
0

Бугун Зомин туманидаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили анъанавий тарзда бошланиб, “Билимлар куни” байрам тадбирлари ташкил этилди.

Зомин туманидаги 72 та умумтаълим мактабларидаги Билимлар куни тадбирларида туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар ҳамда идора ва ташкилотларнинг вилоят, туманлардаги бўлим раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

 

 

Тадбирларда сўз олган масъуллар, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклаб, янги ўқув йили барча ўқитувчи ва ўқувчилар учун омадли ва сермазмун келишига тилак билдирдилар.

Жойлардаги тадбирлар давомида мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган ўғил-қизларга “Президент совғаси” тантанали тарзда топширилди.

 

Тадбирлар ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиши билан янада кўтаринки руҳда давом этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar