Зоминда “Кексалар хафталиги” доирасида бир гуруҳ нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил октябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида Юртимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди. Ушбу ҳафталик доирасида маҳаллаларда, давлат ташкилот ва идораларида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, концерт дастурлари, саёҳат маршрутлари ташкил этилди.
Куни кеча, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими ташаббуси билан Зоин туманининг бир гуруҳ фаол нуронийлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Дам олиш куни ташкил этилган саёҳат давомида нуронийлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-меъморий обидалар – Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним мажмуаси, Шоҳи-Зинда ансамблини зиёрат қилишди.
Шунингдек, саёҳат давомида туманимиз фаоллари Самарқанд шаҳри сайёҳлик марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳам бўлишиб, у ердаги меҳмонхона, конгресс холл, савдо шахобчалари, ҳунурмандчилик учтахоналари билан яқиндан танишдилар.