Зоминда тил байрами мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
Куни кеча Зомин туман Ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлар агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорликда Ёшлар иттифоқи маркази биносининг фаоллари залида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин она тилим” шиори остида “Буюк давлат тили боқийдир!” номли ижодий-бадиий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ғ.Сайдуллаев, “Шарқ тонги” газетаси Бош муҳаррири, маҳаллий ижодкор Эҳсон Мирзо сўз олиб, ўзбек тилининг тарихи, ўзбек тилини сақланиб қолиши ва бизгача етиб келишида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз чеккан машаққатлар, шунингдек, яқин ўтмиш давомида она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий, мафкуравий изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, байрам тадбирида 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, 1-, 60-сонли умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари ўзларининг куй-қўшиқлари, шеър ва рақслари билан йиғилганларни хушнуд этди
Тадбир сўнгида фаол қатнашган иштирокчиларга Зомин туман Ахборот-кутубхона маркази раҳбари томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари берилди.