Зомин туманининг марказий сайлгохида янги йил муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Янги йил байрами ҳар йили мамлакатимизда ўзгача шукуҳ, ўзгача завқ, ўзгача шавқ билан кутиб олинади. Зомин туманида ташкил этилган “Президидент арчаси” ва “Янги йил” байрам тадбирини туман ҳокими ўринбсари З.Омонқулов очиб бериб барчани кириб келаётган янги йил айёми билан самимий муборакбот этди.
Зоминлик кичкинтойларнинг қувончи чексиз. Сабаби, марказий ҳиёбонда безатилган арча ёнида уюштирилган байрам карнавалида айнан уларга бағишланган катта мусиқали шоулар ташкил этилиб, байрам гўзал куй – кўшиқлар, шерълар, ўйин – кулгулар билан давом этди. Халқимизда бир гап бор, янги йилни кандай кайфият билан бошласанг йил давомида мана шу кайфият ҳамрох бўлади.
Байрам жуда ҳам сермазмун ўтди. Байрамдан туман ахолиси, айниқса ҳар бир болажонлар ғайрат ва шижоатга тўлди. Янги йил янги орзулар, оппоқ қордек беғубор, соф туйғулар нишонасидир. Дастур давомида ўтказилган турли хил шоулар, флешмоблар, ажойиб куй-қўшиқлар байрамга ташриф буюрган болажонларга юқори кайфият бағишлади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати